Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижоб

06:46 / 10.03.2018 | нигора | 7158

Ассалому алайкум! Агар хўжайним хижоб кийишимга рози бўлсалару, у кишининг яқинлари қарши бўлсалар, бундай холатда кимга қулоқ  солиш керак? Қуръони каримда хижоб кийиш аёл киши учун фарз эканлигини яқинларимизга қандай тушунтирайлик?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръон каримда очиқ-ойдин оятлар билан аёл киши юзи, икки кафти ва ошиғидан пастидан ташқари ҳамма жойини беркитишини фарз қилган. Буни инкор қилиш куфр, қарши чиқиш Аллоҳ таолонинг амрига қарши чиқиш ҳисобланади, фарз эканлигини тан олиб, нималарнидир баҳона қилса гуноҳи кабирага қўл урган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat