Ассалому алайкум! Мен янги уй қурдим ва уйнинг жихозларини сотиб олмоқчиман лекин хотиним мен хам отамни уйидан уй жихозлари олиб келаман деди. Кейин мени жахлим чикди чунки хотинимни отасини уйидан нарса олиб келиши ёқмайди. Мен хотинимга Аллоҳга касам отангни уйидан бирор нарса олиб келсанг (хатто гугурт чўпи бўлса хам) жавобинг ўзинг билан деб юбордим. Талоқ қилиш мақсадида эмас, қўркитиш мақсадида айтдим бу гапни. Мен Аллоҳга касам ичиб айтдим бу гапни. Кейин жахлимдан тушиб бу гапни айтганимдан афсусландим. Энди мен нима қилишни билмай юрибман. Аллоҳни ўртага қўйиб ичган қасамимдан қайтиб каффоратини қилсам бўладими? Хотиним келажакда ўзи билмаган холда отасини уйидан бирор нарса олиб келса талоқ тушиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Энди хотинингиз қачон отасининг уйидан бирор нарса, ҳаттоки гугурт чўпини олиб келса ҳам битта боин талоқ тушади. Шундан сўнг бу таълиқ (қасам) ечилади ва такроран шу ишни қилса талоқ тушмайди. Битта боин талоқ тушганидан сўнг бирга яшаш учун қайта никоҳ ўқитиш шарт. Албатта бундан аввал аёлга икки талоқ тушмаган бўлиши лозим. Валлоҳу аълам!