Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3 талоқга қиёс

20:39 / 03.08.2021 | Abdurazzak | 1759

Ассалому алайкум! Бир инсон айтдики, кайсидир бир эр аёлига бирдан 3 талоқ қўйса хам, 1 талоқ тушади ва бунга далил улароқ иккита хужжат келтирди: 1) Қръонда Аллоҳ таоло "Талоқ икки мартадир" деган, ва бу ердаги "марта" сўзи бирдан бўлмаслигини тақозо қилади. 2) Бир киши "33 марта СубханАллоҳ" деб адад билан айтиб қўйса, у "33" деган сўзи билан 33 марта бирма-бир айтиб чиқганинг савобини олмаганидек, "3 талоқ" дейиши билан хам 3 талоқга ўтмайди. Бу далиллар қанчалик асосли? Бизнинг мазхабда, бирдан 3талоқ деган одамнинг сўзи 3 талоқга ўтади. Тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри, бир лафз билан уч талоқ деса уч талоқ тушади. Сизга келтирилган мисоллар бу масалага ҳужжат бўла олмайди. Чунки бу масаладаги далилларни ўрганиб чиққан тўрт мазҳаб имомлари ҳаммалари бир овоздан бир лафзда айтилган уч талоқ уч талоқ бўлишини айтиб ўтишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat