Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволларимизга батафсил жавоб берсангиз илтимос!!!

00:00 / 25.06.2010 | eski savollar | 5878
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам устоз, қадрли ва фазилатли шайх хазратлари! Аллоҳ сизни Ўз хифзи-ҳимоясида сақласин. Биз мусулмонларнинг бахтига умрингизга ва илмингизга барокат ато қилсин! Сиз сабабингиздан Аллоҳ бизларга ислом аталмиш неъматини зиёда қилди, ҳидоятини ёғдирди. Бир ҳадисда “Умматим орасидаги олим киши Бани Исроил пайғамбарлари кабидир”, дейилган. Имом Ҳасан Басрий (р.а): “Агар уламолар бўлмаганида инсонлар худди ҳайвонлар каби бўлиб қолардилар”, деганлари ривоят қилинади. Биз ҳам сизни ҳадисларда мадҳ қилинган, Қуръон ва Суннатни тирилтирган, адашган қалбларни ҳидоятга келишига сабаб бўлган фазилатли олимларимиздан деб биламиз ва ҳурмат қиламиз. Кўпгина суҳбатларимизда сиздек олимни бизга етказган Аллоҳга кўплаб ҳамду-санолар айтамиз. Сиз орқали Ўзбекистонда ислом дини янгиланиш босқичига, ўзликка қайтиш босқичига кирганлигини ҳозир кўпчилик эътироф этмоқда. Сиз томонингиздан чиқарилаётган китоблар, аудио-видео материаллар, саволларга берилаётган жавоблар, интернет саҳифалари орқали тарқалаётган фатво ва маълумотлар нафақат юртимиз мусулмонлари учун балким хорижда юрган биродарларимиз учун ҳам ниҳоятда фойдали бўлмоқда. Сиз ҳақингизда ҳар қанча мақтов айтсак шунча оз. Менинг бу ожизоналик билан айтган тилакларимни ҳусни қабул қилгайсиз, муҳтарам устоз! Сизга соғлик ва хотиржамлик тилаган ҳолда айрим саволлар ила мурожаат қилишга изн бергайсиз. Бундан анча вақтлар илгари тасаввуф мавзусида берган саволимга кенг ва батафсил жавоб бериб, кўпгина тушунмовчиликларни ечилишида ёрдам бердингиз. Қуйида мен берадиган саволларим ҳам фикри ожизимча жамиятимиздаги мусулмонлар орасида муҳим масалалардан ҳисобланади. Саволларим орасида такрор бўлган фикр ва мулоҳазалар бўлса узр сўрайман. Шунинг учун сиздан биргина ўтинчим мазкур саволларимга батафсил жавобларни такдим килсангиз. Такрор булган кисмларига хам иложи булса батафсил жавоб берсангиз. Саволларимга жавоблар кечрокка чузилиб кетса хам кутишга тайёрман. 1-САВОЛ: “Саодати абадия” китобида қуйидагиларни ўқиб қолдим. Устоз мана шу масалада маслаҳат берсангиз. Мен гўёки илм олиш йўлига кириб олиб, буёғига нима қилишни билмай аро йўлда қолган одам кабиман. ИҚТИБОС: - “ Намоз ўқий оладиган даражада Қуръон-и каримни ёд олган кишининг, бўш вақтларида янада кўпроқ уни ёд олиши, нофила намоз ўқишдан кўпроқ савоблидир. - Ибодатларида ва кундалик ишларида лозим бўлган фикҳ билимларини ўрганиш эса, бундан ҳам савоблироқ бўлади. Заруридан ортиқча фикҳ билимини ўрганиш ҳам нофила ибодатлардан янада кўпроқ савоблидир. - Заруратидан ортиқча фикҳ билими ўрганаётганда, тасаввуф билимларини Аллоҳ таолога ориф бўлганларнинг айтганларини ва таржимаи ҳолларини ўрганиш ҳам мустаҳаб бўлади. Уларни ўқиш қалбда ихлосни оширади.” Иқтибос тугади.Устоз юқоридаги фикрлар тўғрими? Унга амал қилсам бўладими? Бу мени охиратим учун яхши бўладими? Маслахат берсангиз. 2-САВОЛ: Устоз мазкур саволим агар узундан-узоқ бўлса малол олмайсиз деган умиддаман. Саволимда кўтарилган масалалар ихтилофли масалалар бўлиши мумкин. Шунинг учун мазкур саволларимга батафсил жавоб олмоқчиман. Саволга жавоблар чўзилиб кетса ҳам кутаман. Саволларимни алоҳида қисмларда келтиришни лозим топдим. Саволлар “Саодати абадия” китоби (турк тилидан таржима, веб вариант) 2-кисмидаги қуйида келтириладиган масалаларни ўқиш асносида туғилган: А) «Қабрларни, сағаналарни зиёрат қилишларига, Авлиёга аташларга ва сағаналарга бориб у ердан баракат исташларига монеъ бўлмаслик керак. Улар ўлганларидан кейин ҳам каромат эгаси бўлишларини инкор қилмаслик дуруст. Чунки шундай қилишнинг жоизлигини билдирган фатволар бор. «Барийка»нинг 270-чи саҳифасида дейдики, “Аллоҳ таолога дуо қилинаётганда, Пайғамбарни ва Солиҳларни васила қилиш ва васила бўлишларини улардан исташ жоиздир. Чунки мўъжиза ва каромат, ўлим билан битмайди. Ўлгандан кейин кароматнинг йўқ бўлмаслигини Рамлий ҳам билдирди. Асҳурийниннг билдиришича, тирик Валий қинида турган қилич каби бўлиб, у ўлганидан кейин қиличдан чиқиб, унинг тасарруфи янада қувватли бўлади”. «Ислом олимларининг буюкларидан Абдулқодир Жийлоний, Муҳйиддийн Арабий, Такийюддийн-и Алий Субкий, Аҳмад ибни Ҳожар-и Маккий ва Абдулғаний Наблусий (раҳимаҳумуллоҳ), Авлиёнинг қабрларини зиёрат қилиб, уларга тавассул этиб, Аллоҳ таолодан афв ва марҳамат сўраш жоиз бўлганлигини васийқалар билан исбот қилганлардир.»«Рашаҳот» китобида Алоуддийн-и Аттор (қуддиса сирруҳу) ҳазратлари марҳамат қиладики, “Авлиёнинг (раҳматуллоҳи таоло алайҳим ажмаъин) мозорларини зиёрат қилган, қабрлардаги зотнинг буюклигини қанчалик даражада тушуна олган бўлса, у Валийга қандай ўй билан таважжуҳ қилган бўлса, яъни қалбини унга қанчалик даражада боғлай олган бўлса, ундан ҳам шунча файз олиши мумкин. Қабр зиёратининг фойдаси кўп бўлиши билан бирга Авлиёнинг руҳларига таважжуҳ қила оладиган киши учун узоқлик масофаси зарар бермайди. Баҳоуддийн-и Бухорий Нақшбандий “Ҳақ таолога таважжуҳ қила олганларнинг тўғридан тўғри Унга таважжуҳ қилишларини амри марҳамат этди. Авлиёнинг қабрларини зиёрат Ҳақ таолога таважжуҳ учун бўлиши керакдир. Яъни Ҳаққа тўла таважжуҳ қила билмоқ учун, у Валийнинг руҳини васийла қилиш лозим. Инсонларга тавозуъ қилинганда Ҳаққа таважжуҳ қилиш лозим. Чунки инсонларга тавозуъ, Аллоҳ учун бўлса, мақбул бўлади”.“Шартга боғлиқ шаклда Авлиёга бирор нарса аташ ҳам, ўзини гуноҳкор ҳис этиб, дуо қилишда ўзини ўринсиз ҳисоблаб, муборак бир зотни васила қилиб, Оллоҳу таолога ёлвориш, дегани бўлади. Масалан, ”Соғайиб кетсам ёки шу ишим барор олса, савобини (Саййидат Нафиса) ҳазратларига бағишлаб, Оллоҳу таоло учун уч марта Ясин ўқиш ёки битта қўй сўйиб қурбонлик қилиш назрим бўлсин”, дейилганда бундай тилакнинг қабул бўлганлиги кўп марта тажрибада кўрилгандир. Бу ерда Оллоҳу таоло учун Қуръон-и карим ўқилиб ёки қўй сўйилиб, савоби саййидат Нафиса ҳазратларига бағишланаяпти, унинг шафоати билан Оллоҳу таоло касалга шифо бериб, қазони, балони кетказмоқдадир.” САВОЛНИНГ ХУЛОСАСИ: - Устоз юқоридагиларга кўра дуоси қабул бўлмаётган киши пайғамбар ва солиҳ авлиёларни васила қилиб дуо қилса бўладими? Бу ширк эмасми? Б) Руҳ, бадандан ажраганидан кейин унинг бадан ва у қоладиган тупроқ билан алоқаси ва боғланиши бордир. Бирор киши, бадан қолаётган у тупроқни зиёрат қилиб, Валийнинг руҳига таважжуҳ қилса, зиёратчи ва Валий иккаласининг руҳлари топишадилар ва бир-бирларидан фойдаланадилар”.“Тафсир-и кабийр”да айтиладики, “Киши руҳи, бадандан ажраб, дунё ташвишларидан қутилганидан сўнг, малаклар оламига, қудсий мақомларга киради. Энди унда у оламга махсус қувватлар ҳосил бўлади. Улар бир неча нарсалар қила оладилар. Киши устозини тушида кўриб, ундан сўраб билмаганларини ўрганади”. Фаҳриддийн-и Розий “Ал-матолиб-ул-олийя” китобининг ўн саккизинчи фаслида марҳамат қиладики, “Руҳи юксак, нафси пок ва таъсири қувватли бир Валийннинг қабри ёнига бориб, бироз вақт турилиб, тупроқдаги Валий ҳақида ўйланган кишининг руҳи у тупроқга боғланади. Ўликнинг руҳи ҳам бу тупроққа боғлиқ бўлганлигидан қабрга келган кишининг руҳи ва тупроқда ётган Валийнинг руҳи топишган бўладилар. Бу икки руҳ бир-бирига қарши турган ойна каби бўлади. Уларнинг ҳар биридаги маъориф, камолот унисида акс этади, кўринади. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам кўп фойдаланадилар”. Алоуддийн-и Аттор (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) ҳазратлари марҳамат қилдики, “Машойихнинг қабрларини зиёрат қилганга, уларни қанчалик англагани ва уларга қанчалик боғлана олгани миқдорида фойда ҳосил бўлади. Уларнинг қабрларидан жуда кўп фойда олинади. Фақат уларнинг руҳларига боғланиш, [яъни робита қилиш] янада фойдалидир. Чунки қабрга узоқ ёки яқин бўлишнинг бунда аҳамияти йўқдир”.САВОЛНИНГ ХУЛОСАСИ: Устоз юқоридаги далиллар қай даражада ҳақийқатга яқин? Бизни юртларда ҳам қадимдан авлиёларнинг мақбараларини зиёрат қилиш, қабр тупроқларидан маълум бир яра-чақа касалликларига суртиб, даво исташ каби амаллар мавжуд. Ўлган, қабрда ётган солиҳлардан файз олса бўладими? В) “Ҳидоя” фикҳ китобида, “Бирор киши, ўзининг намози, рўзаси ва садақаси каби барча ибодатларининг савобини бошқа бировга ҳадя қилиши жоиздир”, дейилади. Ибни Обидийн (роҳимаҳуллоҳ), жаноза намозини тушунтиришининг охирида дейдики, (Тоторхонийя) китобида, закотни тушунтираётганида дейдики, “Киши нофила садақа қилса, унинг савоби барча мусулмонларга берилишини истаса, ана шундай бўлишини ният қилиши яхши бўлади. Шундай қилинганда, ўзига тегишли савоб ҳеч озаймасдан, унинг савоби барча мусулмонларга ҳам етишади. Аҳл-и суннат вал-жамоат мазҳаби шундайдир”. Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳабларига кўра, намоз ва Қуръон-и карим ўқиш каби фақат бадан билан қилинадиган ибодатларнинг савоби ҳам шунақа ҳадя қилиниши мумкин. Фарз ва нофила ибодатларнинг савоби, ўликларга ва тирикларга юборилиши мумкин. Ибодат қилинаётганда, савобини бошқа бировга нийят қилиш жоиз бўлганлиги сингари, ибодатни ўзи учун қилиб, кейин уни бошқа бировга ҳам бағишлаш, яъни ҳадя қилиш ҳам жоиздир. Савоб, ҳадя қилинганларга бўлинмай, ҳаммасига тўлалигича тегади. Ҳар хил ибодатнинг савобини, Расулуллоҳнинг муборак руҳига ҳам юбориш мумкин. Абдуллоҳ ибни Умар р.а Расулуллоҳ (с.а.в) учун умра қиларди. Ҳолбуки, уни васийят қилмаганди. Ибнис-Саррос Расулуллоҳ (с.а.в) учун ўн мингдан ортиқ ҳатм ўқиган эди. Унинг муборак руҳи учун қурбонлик қилганди. Бу ҳадялар билан даражаси ва шарафи ортар, дейилади.САВОЛНИНГ ХУЛОСАСИ: Муҳтарам устоз! Мен яшайдиган жойда, балки юртимизда десам ҳам хато қилмаган бўламан, шомдан кейин 2 ракат намоз ўқиб, савобини Расулуллоҳ (с.а.в)га бағишлаш одат бўлган. Аслида бу намоз аввобийн намози эканлигини биламиз. Замонамизда фаолият юритаётган тариқат пирларимиз ҳам кундалик вирдлар тартибидаги нафл намозлар савобини нақшбандия шайхларига бағишланади, деб таъкидлашади. Юқоридагилардан уларнинг айтганларида ҳам баъзи бир фойдалар борлиги билинмоқда. Нафл намоз ёҳуд бошқа баданий ибодатларнинг савобини пайғамбаримиз (с.а.в) ва авлиёуллоҳларга бағишлаганда унинг савоби уни қилган одамга ҳам ҳадя қилинганга ҳам баробар етиб борадими? Бундай эҳсонлар кишининг даражаси ва шарафи ошишига сабаб бўлиши мумкинми? Эътибор ва жавобларингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Б) Руҳ, бадандан ажраганидан кейин унинг бадан ва у қоладиган тупроқ билан алоқаси ва боғланиши бордир. Бирор киши, бадан қолаётган у тупроқни зиёрат қилиб, Валийнинг руҳига таважжуҳ қилса, зиёратчи ва Валий иккаласининг руҳлари топишадилар ва бир-бирларидан фойдаланадилар”.“Тафсир-и кабийр”да айтиладики, “Киши руҳи, бадандан ажраб, дунё ташвишларидан қутилганидан сўнг, малаклар оламига, қудсий мақомларга киради. Энди унда у оламга махсус қувватлар ҳосил бўлади. Улар бир неча нарсалар қила оладилар. Киши устозини тушида кўриб, ундан сўраб билмаганларини ўрганади”.Фаҳриддийн-и Розий “Ал-матолиб-ул-олийя” китобининг ўн саккизинчи фаслида марҳамат қиладики, “Руҳи юксак, нафси пок ва таъсири қувватли бир Валийннинг қабри ёнига бориб, бироз вақт турилиб, тупроқдаги Валий ҳақида ўйланган кишининг руҳи у тупроқга боғланади. Ўликнинг руҳи ҳам бу тупроққа боғлиқ бўлганлигидан қабрга келган кишининг руҳи ва тупроқда ётган Валийнинг руҳи топишган бўладилар. Бу икки руҳ бир-бирига қарши турган ойна каби бўлади. Уларнинг ҳар биридаги маъориф, камолот унисида акс этади, кўринади. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам кўп фойдаланадилар”.Алоуддийн-и Аттор (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) ҳазратлари марҳамат қилдики, “Машойихнинг қабрларини зиёрат қилганга, уларни қанчалик англагани ва уларга қанчалик боғлана олгани миқдорида фойда ҳосил бўлади. Уларнинг қабрларидан жуда кўп фойда олинади. Фақат уларнинг руҳларига боғланиш, [яъни робита қилиш] янада фойдалидир. Чунки қабрга узоқ ёки яқин бўлишнинг бунда аҳамияти йўқдир”.САВОЛНИНГ ХУЛОСАСИ: Устоз юқоридаги далиллар қай даражада ҳақийқатга яқин? Бизни юртларда ҳам қадимдан авлиёларнинг мақбараларини зиёрат қилиш, қабр тупроқларидан маълум бир яра-чақа касалликларига суртиб, даво исташ каби амаллар мавжуд. Ўлган, қабрда ётган солиҳлардан файз олса бўладими? Бу саволингизга тасаввуф ҳақида бир қанча китоблар ёзган мутахасис Саҳид Ҳавво раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Тарбиятунар руҳия» номли китобининг 312-313-бетларида келган гаплар ила жавоб беришга ижозат этгайсиз:«Авлиёлар Аллоҳ таолонинг «Улар иймон келтирган ва тақво қилганлардир» деган қавлида зикр қилингандирлар. Уларнинг кароматлари шариатдаги шартлари ила собитдир. Шу билан бирга эҳтиқод шулки, улар розияллоҳу анҳум, ўзларига ҳаётлик чоғларидан ҳам, мамотларидан кейин ҳам наф ва зарар бера олмайдилар. Бас, шундай экан ўзгаларга ҳеч нарса бера олмасликлари турган гап. Ривоятларда келгандек, кайфиятда қабрларни зиёрат қилиш шариатда суннат ҳисобланади. Аммо ким бўлишларидан қатҳий назар қабрдагилардан мадад сўраш, уларга бу ҳақда нидо қилиш, улардан ҳожатларни раво қилишни сўраш, уларга назр аташ, қабрларни безаш, мунаввар қилиш, силаш, Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш ва улардан келиб чиқадиган бидҳатлар гуноҳи кабиралар бўлиб, уларга қарши уруш очиш вожибдир. Дарча очмаслик учун бу ишларни таҳвил қилишга ўтмаймиз.Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганса, тавҳидни ҳимоя қилиш энг муҳим масала эканини яққол кўради. Ҳеч шубҳа йўқки, мазкур нидоларга ўхшаш нарсаларни таҳвил қилиш имкони бўлса ҳам, улар энг оз деганда баҳзи одамлар учун ширк эшикларидан бир эшикдир. Мен баҳзи кишиларнинг авлиё ва шайхларга нидо қилиб мадад сўраш шийҳалардан кириб қолган нарса эканини баҳона қиладилар ва бунга шийҳалар ишлатадиган мадад сўзини далил қилиб келтирадилар.Баъзилари эса руҳларнинг бу дунё билан алоқаси бўлиши мумкинлигини таҳкидлайдилар. Аммо униси ҳам, буниси ҳам тавҳиднинг аслига тасир ўтказадиган мазкур ишларни оқлаш учун кифоя қилмайди. Аллоҳ таоло бизларга ўтганларга дуо қилишимизни амр қилган, улардан бирор нарсани сўрашга амр қилмаган. Аллоҳ таоло мўминларнинг васфида «Улардан кейин келганлар: «Эй, Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар», деган (Ҳашр, 10-оят).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозимизда «Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин» дейишимизни таҳлим бердилар. Иш чаппасига айланиб, уларнинг ҳақига дуо қилиш ўрнига улардан мадад сўраб турсак, шуб-ҳасиз хато қилган бўламиз».

Топ рейтинг www.uz Openstat