Ассалому алайкум! Зиҳор каффорати рўзаси. Ким хотинининг талоқда боғлаш мумкин бўлган жойларини ўзининг никоҳи ҳаром бўлган маҳрамларининг қараш ҳаром бўлган жойларига ўхшатса, унга шу ўйланмай айтган гапининг жазосига каффорат жазо тайинланган – деган сўзни соддароқ қилиб тушунтириб беринглар илтимос. Бунақа хукм борлигиниям билмасдим.
2). Шомдан кейин икки ракат суннатни ўқиб бўлиб кегин зикр қилса бўладими, ё фарзини ўқиб бўлиб зикр қилган яхшими?
Ва алайкум ассалом! Жоҳилят даврида эркак киши аёлининг бирор аъзосини масалан “Сени белинг мен учун онамнинг бели кабидир” деса никоҳи бекор бўлиб қолган. Ислом эса бекор бўлишини бекор қилиган. Ҳозирда одамлар бу каби гапларни ишлатмайдилар. 2). Ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!