Ассалому алайкум! Устозлар, киши жахрий намозни махфий ўқиётганда иккинчи ракатида бир киши келиб иқтидо қилиб қолса иккинчи ракатдаги фотиҳа суръасини келган жойидан жахрий ўқиб кетадими? ёки фотиҳа суръасини бошидан бошлаб жахрий ўқийдими? Фотиҳани тугатиб замсура ўқиётган бўлсачи?
Ва алайкум ассалом! Бир қавлда бошидан бошлаб жаҳрий ўқийди, чунки бир ракъатда ҳам махфий ҳам жаҳрий қироат қилинмайди дейилган. Мабодо келган жойидан ўқиб кетса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!