Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, фарз намозларида жамоатда саф ораларга ёш болалар кириб туриши дурустми?
Ва алайкум ассалом!
Болалар оз бўлса саф орасига кириб туришлиги жоиз. Бу билан намоз бузилмайди, кароҳияти ҳам йўқ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида қолиб у зотга иқтидо қилиб турганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг ёнбошларига тургазиб қўйганлар. Ўша вақтда ибн Аббос розияллоҳу анҳу балоғатга етмаган эди. Агар болалар кўпроқ бўлишса уларни ҳаммадан охирига алоҳида саф қилиб қўйилади. Шундай қилиш суннат.
"Кифоя" китобида қуйидагича келади:
Аввал эркаклар, кейин болалар, сўнгра хунасалар ва улардан кейин аёллар саф тортадилар.
Бунинг далили қуйидаги ҳадислардир:
عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِيَلِنِي مِنْكُمْ أُولُو الْأَحْلَامِ وَالنُّهَى، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ ثَلَاثًا وَإِيَّاكُمْ وَهَيْشَاتِ الْأَسْوَاقِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ
عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشْعَرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصُفَّ الرِّجَالَ أَوَّلًا ثُمَّ الْغِلْمَانَ خَلْفَهُم رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ وَيَجْعَلُ الرِّجَالَ قُدَّامَ الْغِلْمَانِ، وَالْغِلْمَانَ خَلْفَهُمْ، وَالنِّسَاءَ خَلْفَ الْغِلْمَانِ