Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни тўғри ўқиш

14:29 / 19.03.2018 | Alisher | 5704

Ассалому алайкум! Агар Қуръон ўқиётганда мадли харфларни битта харф қилиб ўқиб қўйса чўзмасдан ёки аксинча, бузилиш бўладими? агар бу холат намозда бўлсачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қайси калимани ўқилишига боғлиқ. Баъзи бир калималарда мадсиз қилиб ўқиш араб тили хусусиятларидан бўлган эркак киши учун ишлатиладиган сўз аёл кишига нисбати берилиб қолади. Масалан “Шарҳ” сурасидаги

وَوَضَعْنَا عَنكَ وِزْرَكَ۝ الَّذِي أَنقَضَ ظَهْرَكَ۝

2. Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми… 3. Елкангни босиб турганни? “وَضَعْنَا” сўзи “енгиллатмадикми”ни ифода қилади. Агар “وَضَعْنَ” бўлиб охиридаги алиф чўзилмаса “Ва сенинг юкингни аёллар енгиллатишмадими”га ўзгаради. Шу каби хато намозда бўлса намоз бузилади. Шунинг учун Қуръон ўқишда ўта эҳтиёткор ва оз бўлсада пухта, тажвидга мувофиқ ўқишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat