Ассалому алайкум шайх ҳазратлари.Қуръони Каримнинг "Ҳуд" сураси 41-оятида "ва қоларкабуу фийҳаа бисмиллааҳи" дан кейинги келган сўз ўқилиши борасида маълумот беринг, илтимос.Мазкур жойда махсус белги ҳам қўйилган аммо имконим бўлмагани туфайли буни ўрганаолмадим.Бази машҳур қориларни қироатини эшитганимда улар "мажреэҳаа" деб "ро"ҳарфидан кейин "ээ" товушини қўшиб ўқишади. Араб тилида "э" ҳаракати ё товушини аввал ҳеч эшитмагандим шунинг учун иккиланиб қолдим илтимос таълим беринг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.