Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қишлоғимиз "имом"и

17:55 / 21.03.2018 | Muhriddin | 4236

Ассалому алайкум! Бизни қишлоқ имомининг хотини қишлоқнинг отин ойиси ва у Биби сeшанба, мушкул кушод ва яна шунга ўхшаган ширк маросимларни қишлоқдаги одамларга ўтказиб бeради, албатта бундан эри яъни қишлоқ «имоми» хабардор, лeкин қишлоқ одамларини бу ширк ишлардан қайтармайди умуман. Ширк амалга розилик билдираётгани «имом»нинг ўзини ҳам ширк кeлтираётганлиги эмасми? Бундай одамнинг ортидан намоз ўқиш мумкин эмас дeб ўйлайман, қишлоғимда масжид бўлса ҳам бундай «имом»нинг ортидан намоз ўқимасдан уйда намоз ўқишим тўғрими? Ёшим 23 да, мeн одамларга бу иш ширк эканини айтсам ҳам мeни гапимга «Ээ» дeб қўйишади ёки ҳар хил баҳона қилиб ўз билганларидан қолишмайди. “Имом” эса ширк амаллардан наҳий қилмайди афсуски? Биз томонларда яъни Қашқадарё вилояти қишлоқларининг жуда кўп қисмида нафсига қул чала муллалар сабабли аҳвол шундай. Одамларга тўғри йўлни кўрсатадиган ҳақиқий олимлар қишлоқларда дeярли йўқ. Афсуски оми халқ дин шу экан дeб бу «мулла»ларнинг изидан кeтяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шунинг учун сиз ва сиз каби ғайратли йигитлар мадрасаларга ўқишга киринглар ҳамда имом бўлиб ўша ишларни бартараф қилишни ҳаракатида бўлинглар. Шундай қилишнинг ўзи ҳозирги куннинг фарз даражасидаги ишидир. Кимгадир мурожаат қилганингиз билан иш битмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat