Ассалому алайкум устоз! Безовта қилаётганим учун узр сўрайман. Аслида бу нарса бўйича безовта қилиш ният йўқ эди, хозир саволларни ўқиётиб, бу хақида сиздан сўрашга жазм қилдим, маъзур тутасиз.БУндан бир неча йиллар олдин Саҳиҳи Бухорий тўпламларини катта қизиқиш билан ўқиб юрган вақтим эди, 4-томни якунлаш арафасида китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Туш кўрдим. Тушимда дарахтлар орасидан кино олиш павильионига ўхшаш жойдан (Худди Мафтунингман фильмидаги кино олиш жойига ўхшаш) кириб келдим, атрофда душманлар, уларнинг бўйлари паст, совут кийиб олишган, кўзлари қисиқ, ўрта аср жангчилари қиёфасида, улар жуда кўп, кўз кўриши мумкин бўлган жойнинг хамма томонида бор улар. Битта катта отни миниб олган отлиққа қарши жанг бўларди. Душманлар сон-саноқсиз, охири кўринмайдиган даражада.Отлиқ эса якка ўзи жанг қиларди. У киши ким деб ўйлагандим, балки кимдир айтди, балки хаёлимга келди, хуллас бу киши – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эди. Хаёлимга биринчи келган фикр Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Тушда мени кўрсангиз, билингки бу менман, Шайтон менинг қиёфамга кира олмайди" – деган хадислари келдида. Бу киши Расулиллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканларига ишондим, шубҳа қилмадим. Юзларини эслай олмайман. Шундан кейин қандайдир сонияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жангда ёрдам бериш учун отга мингашдим. Отни таърифлайдиган бўлсам жуда катта эди, ўша вақтда ўйладимки, менга ўхшаганлардан яна бир неча киши мингашиб ўтирса бемалол сиғса керак, деб ўйладим. Қоп-қора, жуда ҳам гўзал ва бақуват от эди. Отга мингашиб жанг қилдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қилич солганларида душманнинг анчагина салмоқли қисми ҳалок бўлар, улар катта талофат кўрар ва яна қолганлар ёпирилиб келар эди. Мен ҳам уларга қарши жанг қилдим. Оз-моз ёрдам бердим, камроқ бўлсада душманлар зарбамдан йиқилишарди. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ўзлари деярли ҳамма ғанимни енгдилар. Шунда қандайдир сонияда осмонга кўтарилиб булутлар орасида юргандай ёки туманлик орасидан ўтгандай бўлдик. Отда бирга: Олдинда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, орқада мен... Уйғониб кетдим. Бу тушни кўрганимга анча вақтлар бўлди, ҳозиргача таъбири тинчлик бермайди. Бир неча марта бу тушни сиздан сўрашга чоғлангандим, аммо сизни вақтингизни олмаслик учун ҳамда андиша қилиб келаётган эдим. Мана хозир насиб қилган экан устоз. Мурожаатим ноўрин бўлиб андишасизлик қилган бўлсам узр сўрайман ва бу илмсизлигимиздандир. Устоз биз мухлисларингизни дуода эслаб қўйинг, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.