Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ умрингизни зиёда амалингизни солиҳ қилсин. Устоз мен гохида Аср намозини Шом намозига 10 дақиқа қолганида ўқиб оламан. Олтин силсила китобида ўқигандим, агар бамдод ва аср намозини бир ракатига улгурса намози тўкис бўлибди. Ўқишдан қайтсам шом вақтига 10 дақиқа қолса хам ўқиб олишим дурустми? Ташаккур.
Ва алайкум ассалом! Ўша вақтда адо қилсангиз ҳам намоз намоз бўлади, қасддан ёки бепарволик билан ўша вақтгача кечиктирсангиз макруҳи таҳримий ишга қўл урган бўласиз. Валлоҳу аълам!