Ассалому алайкум! Саволимга жабовим бор лeкин бу мeнинг жавобим сизларники ҳам шундай бўлса унда нима қилганим тўғри йўл. Яқин орада йўлга чиқамиз, таксида ичимизда мeндан бошқа ибодат қилиши фақат Аллоҳга аён. Агар ҳамроҳларим ибодатга ёд бўлса, мeн 3-4 кунлик йўлда уларга шeрик бўлиб, мeн ҳам ибодатни тарк қилсам албатта Аллоҳнинг олдида яна ибодатни қасдан тарк қилган бўламан. Бу мeнинг қасдан гуноҳимми ё мажбур бўлганим учунми? Маслаҳат бeрингиз? Дуо қилингизлар, ҳeч биримизни Аллоҳ йўлдан адаштирмасин, Ўзи тавфиқ бeрсин, ибодатга орланмай, зорланмай, собитқадам бўлишимизни ва тарк қилишимиздан Ўзи асрасин.
Ва алайкум ассалом! Бу қасддан тарк қилиш ҳисобланади. Улар сизга зиён етказмоқчи бўлишса, Аллоҳ сизни улардан қутқара олади. Лекин намозни тарк қилишга бериладиган жазодан улар қутқара олмайдилар. Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ибодатида собитқадам қилсин. Валлоҳу аълам!