Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сeҳр-жоду қилиш шариатда ножоиз иш эканлигини биламиз. Сeҳрланган(дуоланган)ини билиш учун домлага бориши жоизми? Домла ҳам дуолангансан дeса, баддуони олдириш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Бу домлага боғлиқ. Агар домла номи домла бўлиб, шариат аҳкомларидан бехабар бўлса, шариатга зид даъволарни қилса, масалан ғайбни билишни, жинлар билан алоқадорлигини уни ҳузурига бориш жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким коҳин ҳузурига бориб уни гапини тасдиқ қилса батаҳқиқ Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди” деганлар. яна бошқа ривоятда “Ким борсаю уни гапини тасдиқ қилмаса (боргани учун) унинг 40 кунлик намози қабул бўлмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!