Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавба

18:17 / 14.04.2018 | Abdugaffor Abdurakhimov | 4009
Ассалому алайкум! Инсон тавба қилсаю лекин ўша гуноҳни яна қайтарса кейин яна тавба қилса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Инсоннинг иши шу. Гуноҳ қилади тавба қилади, яна гуноҳ қилса яна тавба қилади. Пайғамбарлардан ташқари хато ва гуноҳ қилмайдиган инсоннинг ўзи бўлмайди. Бахтсиз инсон гуноҳ қилиб тавба қилолмаган инсондир. Банда фақат сўрашликкагина буюрилган. Ҳадисларда Аллоҳ таолонинг 99та сифатлари зикр қилинган. Аслида Аллоҳ таолонинг бунданда сифатлари кўп. Банда қайси ҳолатга тушмасин унинг дардининг шифоси, кўмакчиси, ҳалоскори ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи эканлигини билдириш учун бандаларига ўша сифатларини зикр қилиб ўтган. Бир ўринда “Агар бандам сен гуноҳкор бўлсанг, Мен Ғофир(кечирувчи)ман, агар кўп-кўп гуноҳ қилсанг Мен Ғофуур(қайта-қайта кечиручи)ман ва агар сен гуноҳ ботқоғига ботган бўлсанг(соч толангдан оёқ тирноғингача гуноҳкор бўлсанг) Мен Ғаффоор(сенинг ҳолатингдагидан баттарларини ҳам кечирувчи)ман” деган. Банданинг иши битта, шундай Парвардигори бор эканлигини таниб, тавба қилиш холос. Тавбасини Аллоҳ таоло қабул қилганлар асло азоб чекмайдилар. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида «Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир» деб марҳамат қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat