Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари. Биз чэт давлатидамиз бу эрда масжид бор лекин машинада юрса 10 дақиқалик масофада жойлашган ва у масжиддаги имом Покистонлик.Биринчи саволим. Покистонликлар агар бошқа мазҳабда бо'лсалар уларнинг айтган азони билан Покистонлик имомга эргашиб улар билан биргаликда намоз о'қиса буладими?Иккинчи саволим. Айтиб о'тганимдай масжид машинада юрса 10 дақиқалик масофада у ерда айтилган азон бизнинг яшаб турган жойимиз ҳамда ишлаётган жойимизга эшитилмайди. Агарда уйда ёки ишхонада намоз о'қимоқчи бо'лсак бу ҳолда о'зимиз учун азон айтамизми ёки о'ша масжидда айтилган азон билан намозимизни адо қилаверамизми?Жавобингиз учун олдиндан раҳмар Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бошқа мазҳаб қандай эканига қаралади. Тўрт эътироф қилинган мазҳаблардан бири бўлса, иқтидо қилса бўлади.- Азон эшитилмаса, ўзингиз азон айтишингиз керак бўлади.