Ассалому алайкум! Агар бирор инсонни тишидан қон чиқиб тӯхтамаса ва у одам таҳорат ололмаса намозлари қазо бӯлиб қолса бу учун гуноҳ ёзиладими? Ахир одам ӯзи хохламадику бундай бӯлишини?
– Ва алайкум ассалом! Қон тўхтамаса ҳам таҳорат олиб намозни вақтида ўқиш шарт. Бундай одамни соҳиби узр дейилади. Намозни қолдиришга узр йўқ. Валлоҳу аълам!