Ваалайкум ассалом! Аслида барча уламолар наздида спирт ҳаром ҳисобланади, чунки у маст қилувчидир. Фақат Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳгина “Пок, маст қилиш учун ичиш ҳаром” дейдилар. Ҳозирги кунда шариат истилоҳидаги “Умумул балво” яъни сақланиш қийин ҳолатда оммалашганлигини эътибори билан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларига фатво берилди. Шунинг учун тиббиётда укол қилишдаги баданган суртиш жоиз. Оғизни ҳидини кетказишдаги фойдаланиш ҳам жоиз. Фатво Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлига берилган. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Ғоя” китобидан макруҳи таҳримийликни ҳам зикрини келтирган. Зоҳир гап шуки макруҳи таҳримийлик улар билан шариат рухсат берган ишлар қасд қилинмаса макруҳлик бўлади. Агар рухсат берилинган ишлар қасд қилинган бўлса, масалан укол қилишда спиртдан фойдаланиш ёеи еб ичишдан бошқа сиёҳ, атир тайёрлашда ишлатилса макруҳи таҳримий ҳам бўлмайди. Гарчи уни ўрнини босадиган бошқа нарсалар бўлганда сақланиш афзал бўлсада. (“Фиқҳул буйъ” Муҳаммад Тақий Усмоний). Валлоҳу аълам!