Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Ҳазрат, анчадан бери ко'нглимга келган бир иш ҳақида шариат ҳукмини со'рамоқчиман, чунки бу ҳақида якдил бир фатвони ко'рмадим. Менинг саволим шуки интернетда, я'ни ФОРЭХ деган сайтда (ҳар хил) валюта олди сотдиси билан шуг'улланишнинг ҳукми қандай? Умуман, интернетда қилинадиган савдо сотиқ масаласи қанақа бо'лади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Пулни қўлга тутиш имкони бўлмагани учун жоиз эмас.