Ассалому алайкум! Устозлар, мен аср намозини ўқиётганимда иккинчи ракъатида ойим ёки аёлим (хуллас аёл киши)келиб қўшилди ва намозни адо этди. Намоздан олдин мен аёл кишига имомлик қилишни ният қилмаган эдим. Шунда уларнинг намози нима бўлади? Улар қайта ўқишлари керакми?
Ва алайкум ассалом! Улар қўшилганларида қилган ниятингиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам!