Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо

12:13 / 28.04.2018 | Diyora | 2793
Ассалому алайкум! Мен банкка пул қўйганим, фоизини ўзим учун ишлатиш мумкин эмаслиги ва у пул камбағал ва мискинлар хаққи экани, рибо катта гунохи кабира эканлигини билиб олдим. Саволим шуки ўша пулни камбағал мискинларга берсам менга хам савоб ёзиладими? 2). Бу закотга хам ўтадими? 3). Аёл киши хам закот берадими? 4). Марузада менинг тушунишим бўйича 650000 сўмим бўлса ва у эхтиёжларимга керак бўлмаса, шу миқдордан ошса закот бериладими? 5). Умумий банкдаги бор пулимнинг 40дан бирини бераманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ундай пулларни фақир мискинларга садақа қилиш вожиб деган вожибни адо қилганингиз учун албатта савоб оласиз. Давом эттиришингиз нотўғри. Закотга ўтмайди. Закот нисоб эгаси бўлган аёлга ҳам эркакка ҳам вожиб. Аслида закотни кумуш ёки тиллодан қайси бири нисобга етса закот вожиб бўлаверади дейилган. Бизни диёримизда эса нисобни фақат тиллодан эътиборга олишган. Сиз айтган миқдор кумуш эътиборидан нисобга етади. Закот чиқарсангиз фарзни адо қилган бўласиз. Умумий бор пулни 40дан 1ини берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat