Ассалому алайкум! Мен бир кийим сотадигон сайтдан кийим олдим, у сайтда олган нарсамнинг пулини 3 ойда ҳеч қандай қўшимча тўловласиз тўласамҳам бўлади экан, масалан 300 долларлик нарса олсам бошки тўлов қилмайманда лекин ҳар ойда 3 дан 1 қисмини яъни 100 долларни тўлашим керак. Мени шубҳага солган нарса сайтда агар мен 3-босқичлик(юқоридаги) тўловни бирон бир ойда ўз вақтида тўламасам, бутун қолдиқ фоиз ставкаси бўйича йиллик 29,9% (стандард ставка ) бўйича олинар экан. Баланс стандарт ставкага ўтса, у орқага қайтмас экан. Мен ҳар қандай ойда 3-босқичли тўловдан кўпроқ ёки камроқ тўлашни танласам бўлар экан, лекин мен камида Минимал ўша битта ой учун белгиланган пулни белгиланган вақдта тўлашим шарт экан, агар тўламсам, мени ҳисоб қайдномам қарздор бўлиб қолар экан ва бу менинг кредит рейтингимга таъсир қилиб қолар экан. Лекин мен ҳаммасини вақтида ошиқча пулсиз тўлайман. Саволим шу кийимларни шу қойида бўйича олсам ҳалол бўладими? Кўплиги учун кечирасиз.
– Ва алайкум ассалом! Қўйинг, шубҳасиз, ҳалолидан олиб қўяверинг. Валлоҳу аълам!