Ассалому алайкум! Абитуриентмиз. Карантин сабабли олийгоҳга тайёргарлик кўришимиз бироз қийин бўлди. Бу орада ижтимоий тармоқларда масофавий пуллик ўқув курслари ҳам кўпайди. Биз ҳам улардан бирига аъзо бўлишга ҳаракат қилдик. Бунда тўлов олдиндан клик орқали амалга оширилади. Шундан сўнг ўқувчилар учун алоҳида ёпиқ, яъни бегоналар яширин кира олмайдиган канал ташкил этилади. Саволимиз шуки шу курсга бир неча дўстлар келишиб фақат биттамиз тўлов орқали қўшилиб, сўнг ёпиқ каналдаги маълумотларни ўқитувчига хабар бермасдан ташқаридаги дўстларга тарқатиш жоизми. Бу иш ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Валлоҳу аълам!