Ваалайкум ассалом! Бир одамни кофирга ҳукм қилиш осон иш эмас. Бу гапни балки билмаганидан айтаётган бўлиши мумкин. Унга ўша оятни ва тафсирини яхшилаб тушинтириш керак бўлади. Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳунинг оғизларидан шариат китобларида айтилиши куфр бўлган сўз чиқди, лекин Аллоҳ таоло у зотни кофир бўлмаганларини Қуръони каримда баён қилди. Чунки у ерда кофир бўлмаслигини тақозо қилувчи ҳолат бор эди. Шунинг учун ҳар бир инсон китобларда куфр деб ёзилган сўзни айтган кишини ҳолатини ўрганмасдан туриб кофирга чиқариб бўлмайди. Валлоҳу аълам!