Ассалому алайкум! Олдинги саволимга жавоб бeрганила учун катта раҳмат. Ман битта фирмада ўзимни шахсий машинамда шафёр бўлиб ишлиман. Бeнзинимни ишхона қуйиб бeради. Ишдан кeйин кунлик ҳаражатларим учун азгина кира қиламан. Шу қивотган ишим тўғрими? Шу топган пулим ҳалол бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! عَنْ حَنِيفَةَ الرَّقَاشِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفس منه. رواه البيهقى Ҳанифа Раққоший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар : “Мусулмон кишининг моли унинг кўнгил розилигисиз ҳалол бўлмайди” дедилар”. Байҳақий ривояти. Сиз ишхонангиз тарафидан берилган бензинни шахсий манфаатларингиз учун ишлатишингиз жоиз бўлмайди. Фақат раҳбарингиз ёки ушбу ишга масъул шахсдан розилик олсангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!