Ассалому алайкум! 1. Махалламизда бир қўшнимиз бор. Исломий илми қанчалик эканидан хабарим йўқ. Шу киши "ўқиб дам солиш" каби иш билан шуғулланади. Шу киши Пайғамбаримиз хадиси шарифларида кимки Ихлос сурасини бирданига 3 марта ўқиса бутун Қуръони Каримни ўқиб тугатгани савобини олади деган хадиси бор деб айтди. Шу кишини гаплари қанчалик тўғри?
2). Бу қўшнимиз авваллари давлат ишида ишлаган ва хозирда пенсияда. Менинг фикримча, хеч қандай Исломий мадрасани тугатмаган. Лекин "дам солиш, ўқиш" ишлари билан шуғулланади. Шу кишини дадам яқинда оёғи лат еб уйда ётгани учун ўқиб қўйсин деб чақирган эди. Шу киши эрталабда уйимизга кирганда атайин мендан орқада юриб кекирганга ўхшаш овозлар чиқарди (менимча атайлабдан) ва Аллоҳ таоло менга зиёни еткан уйни кўрсатиб қўяди кўзимга ўша уйни қоронғи кўрсатиб деб айтди ва кейин кириб уйни бурчакларига қарата дуолар ўқиди. Ёсин ва Табарок сурасини хам ўқиб ораларида ўша кекирганга ўхшаган хунукроқ овозлар чиқарди. Жавоблар учун олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ихлос сурасини 3 марта ўқилгандаги савоби ҳақидаги гапи тўғри, лекин қолган гаплари тўғри эмас. Валлоҳу аълам!