Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатга кирган банда...

00:00 / 12.09.2008 | eski savollar | 2338
Ассалому алайкум ҳазрат.Ҳуд сураси 108- оятидаги “Ва роббингнинг хоҳлагани” жумласини тушунтириб берсангиз, жаннатга кирган банда яна қайта ундан чиқарилиши ҳам мумкинми? Сўзларим хато бўлса аввало Аллоҳдан офият, сўнгра сиздан узр сўрайман. Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло мазкур оятда айтади:«Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Роббинг хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир».Тафсирчилар бу оятдаги «Магар Роббинг хоҳласа» деган жумла бу нарса Аллоҳга вожиб эмаслигини, балки фазли карами ила бўлишини билдириш учундир, деганлар.Жаннатдан бандалар қайта чиқарилади деган маъно йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat