Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқимайдиган ногирон

15:53 / 10.05.2018 | Sherzod | 2442
Ассалому алайкум! Ногирон одам номоз ўқолмаса ёки соғлик учун таъсир кўрсатса, бошқа йўл билан савоб иш қилса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳеч кимни тоқатидан ташқари ишга буюрмайди. Намозда ҳам туриб ўқишга қодир бўлса туриб, қодир бўлмаса ўтириб, яна қодир бўлмаса ётиб ишора қилиб ўқиши шарт. Ўша ишораси ҳам тик туриб ўқиганларнинг савоби билан бир хил бўлади. Балки ундан ҳам афзалроқ бўлади. Чунки шу ҳолатида ҳам Аллоҳнинг фарзини адо қилган бўлади. Ҳатто қиёмат куни бўлганда уларни соғломларга ибрат қилиб кўрсатилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat