Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам нарози бўлса намоз ўқишим тўғрими

13:28 / 24.12.2021 | Abrorbek | 1089

Ассалому алайкум! Биз ҳозир Рассиядамиз бир ҳонада дўстимиз иккимиз. Турамиз биргаликда намоз ўқиймиз суннатга муофиқ Алҳамдулиллаҳ сақол қўйганмиз. Бугун бизда қизиқ ҳолат бўлди дўстим уйидагилар билан видео орқали гаплашишганиди сақолини кўриб сен нималар қилиб юрипсан уёқларда йиғиштир ундай намозингни қандай ўқиётган бўлсанг ҳам, бўлмасам блетингни олиб келавер керакмаз уёқда намоз ўқиб юрганинг дейишти. Энди нима қилишга боши қотти дўстимни. Зикр аҳлидан сўрангдан сўраб беринг дадамни айтганини қилиб намозни тўхтатайми ё ҳўп деб қўйиб ўқийверайми деб сизлардан маслаҳат сўрашимни ҳоҳлади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маъсият ишда бандага итоат қилинмайди. Уларга айтиб ҳам кўрсатиб ҳам сўраб ҳам ўтирмасдан намозларни ўқинглар. 

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) 

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ).
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat