- Ва алайкум ассалом! Агар ёшлигида қулоғига азон ва такбир айтилган бўлса ҳозир динсизлик йўлини танлаган бўлса уни муртад дейилади. Иш юзасидангина муомала қилишингиз мумкин. Сизлар унга динимизни чиройли қилиб кўрсатинглар. Шояд, сизларнинг муомала ва чиройли ахлоқингиз сабабли ҳидоятланса. Аммо унга тажовуз қилиш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!