2. Қарздорга айтиб туриб қилиш керак.Ҳанафий мазҳаби бўйича Закотнинг ниятини фақирга беришга ҳукман бўлса ҳам қўшиб қилиш керак. «Ҳукман бўлса ҳам» деганда молни фақирга бериб қўйиб, у фақирнинг қўлида турганида «шу-Закотим» деб ният қилиб қўйса жоиз. Ёки вакилга бераётиб ният қилса, вакил ният қилмаса ҳам дуруст. Фақирга беришга қўшиб ният қилиш керак бўлгани учун ният қилиб Закотни ажратса-ю, у фақирнинг қўлига етиб бормасдан туриб йўқолса ёки ўғирланса, қайтадан Закот беришга тўғри келади.