Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон эшитиш ва чўмилиш.

00:00 / 24.08.2010 | eski savollar | 3068
Ассаламу Алайкум Вараҳматуллоҳи Вабаракотуҳ.Ҳурматли Устоз, Мени сизга 3 та саволим бор эди.1) Мен компютерда Шайх Мешарй бин Рашид Алафасй нинг тиловатларини тинглаган ҳолда Қур'он.уз сайтида Қур'оннинг манолари таржималарини ҳам баробар ичимда о'қиб бораман. Араб алифбосини оз бўлса ҳам билганим сабабидан, тиловат қилинаётган Оятнинг қайсиниси қайси ма'нога тегишлилигини адаштирмасдан ўқиб бораман. Шу қилаётган ишим тўғрими? Ёки аввал бир Оятни тинглаб олиб сўнгра унинг маъноларининг таржимасини оқиб, сўнгра яна тинглаб, яна ўқиганим дурустми?2) Қур'он ўқиётганимда, мунофиқлар ҳақидаги Оятни оқиганимда ичимдан қўрқиб кетаман, мунофиқмасмикинман деган ҳаёлда чунки Рамазон ойидан бошқа ойларда Бомдодга кўпинча уҳлаб қолишим бор гап :(3) Билишимча, Расулуллоҳ Соллоллоҳу алайҳи васаллам ғусл қилганларида таҳминан 6 литрча сув ишлатган эканлар. Мен ҳар куни эрталаб уйдан душда чўмилмасдан кўчага чиқмасликка одатланганман, ва чомилишга ортача 7-10 дақиқа вақтим кетади. Аниқки, ушбу 7-10 дақиқада 6 литрдан коп сув кетган болади, Шу ишим исрофга кирадими?Жавоблар учун Катта раҳмат, Илтимос камина учун Аллоҳга дуо қилинг, ўзи энг яхши корган бандаларидан қилсин!Қилаётган ҳайрли амалларингизда Аллоҳ ўзи ёрдамчи бўлсин ва ажрини кўпайтириб берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сизнинг қобилиятингизга боғлиқ. Агар бирданига ҳам тинлаб,ҳам ўқиб боришни уддаласангиз, шуни қилиш мумкин бўлади.2. Бу яхшилик аломати. Ўша қўрқув Бомдодга туришингизга сабабчи бўлса, ажаб эмас. 3. Ўзингиз биласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat