Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз. Мен Хоразмданман, сизга қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман. Эри ташлаб кетган аёл нима қилиши керак? Агар эри келиш ниятисиз ташлаб кетиб, хотинининг талоқ сўрашига қарамасдан, талоқ бермаса, 6 ойдан кейин хотин талоқ олган ҳисобланадими? Эрнинг яшаш манзили маълум, лекин ўз қизининг ҳолидан хабар ҳам олмайди. Аёл қизини боқиб, улғайтирмоқда. Кўпчилик муллалардан сўраб, аниқ жавоб ололмадим. Олдиндан раҳмат.
- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда аёл ариза бериб ажрашади. Қозининг ҳукмидан сўнг идда ўтириб, кейин янги турмуш қурса бўлади.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077