Ассалому алайкум! 20 йил олдин никоҳхимизни ўқиётган домла 8000сўм маҳр белгилади ва келин қачон маҳрини сўраса беришга тайёр туринг, илойим келин сўрамасин сиз берманг деди. Мен маҳрни ёмон нарса деб тушунибман. Саволим: маҳр нима? Уни менга эрим бериши шартми? Бермаса унга гуноҳ ёзилмайдими? Унинг қиймати қандай белгиланади?
Ва алайкум ассалом! Маҳр аёлнинг ҳаққи бўлиб, эр уни адо қилмагунича хотинидан қарздор бўлиб қолаверади. 20йил олдин 8000сўмга неча грамм тилло келса, ҳозир ўшанча миқдордаги тиллонинг қийматини олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!