Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон билан қандай ҳолатларда муштлашиш ёки уришиш мумкин

00:00 / 28.08.2010 | eski savollar | 4673

Аллоҳим бу хайрли ишингизда ўзи қўлласин! Муҳтарам Шайx ҳазратлари, мен бир мусулмон билан қандай ҳолатларда муштлашиш гуноҳ бўлмаслигининг шартларини билмоқчиман. Мусулмон мени мазах қилса, нафсониятимга ёки оила аъзоларимга нисбатан тегадиган гап қилса, қандай ҳаракат қилмоғим лозим? Бундай ҳолатларда мен кўпинча муштлашиб кетаман. Илтимос, тўғри йўл кўрсатинг. Жавоб учун олдиндан ташаккур!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Мусулмонлар бир-бири билан сўкишиши ёки муштлашиши мутлақо мумкин эмас. Сиз бундай пайтларда сабр қилинг. Сўккан ёки уришмоқчи бўлган одамларга ҳам насиҳат қилинг, ажр-савоб оласиз.

Ислом дини кишиларни барча ахлоқий фазилатларга чақиради ва барча разолатлардан қайтаради. Дун­ёда ҳеч бир дин, фалсафа ёки тузум Исломчалик инсондаги ахлоқ-одоб масалаларига аҳамият бермаган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّمَا بُعِثْتُ لِأُتَمِّمَ مَكَارِمَ الْأَخْلَاقِ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ.

Имом Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мақтовга сазовор гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим», деганлар.

Қуръони Карим оятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида, уламоларимизнинг китобларида ахлоққа катта аҳамият берилган. Мусулмонларни бошқалардан ажратиб турадиган асосий аломатлардан бири ҳам уларнинг юксак ахлоқий фазилатларидир. Аввал айтиб ўтганимиздек, Ислом яхши ахлоқларга чақирибгина қолмай, инсонларни ёмон хулқлардан қайтаради ҳам. Ислом таълимотларига амал қилиб борилгандагина ёмон ахлоқлардан халос бўлиш мумкин.

Сўкиш ёки сўкиниш Исломда катта беодоблик ва гуноҳлар қаторига киради. У ижтимоий алоқаларнинг бузилишига, инсонларнинг ҳақоратланишига олиб келадиган бадхулқликдир.

Шунинг учун ҳам Набиййимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида сўкишни қаттиқ қоралаганлар.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ، وَقِتَالُهُ كُفْرٌ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَغَيْرُهُمَا.

Имом Бухорий, Имом Муслим ва бошқа машҳур муҳаддислар Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган машҳур ҳадисда Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишини сўкиш фисқдир. У билан уришиш эса куфрдир», деганлар.

Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш «фисқ», уруш эса «куфр» дейиляпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat