Ассалому алейкум! Бундан тахминан 2 йилча олдин Қуръонни ўрганишга бошладим тажвид қоидаларини тугатдим лекн хар хил ёмон хаёллар келаверди хаётим зиндонга ўхшаб қолгандек бўлаверди шу билан ишка чалғидимда илм қолиб кетти вақт ўтканидан кейин яна ўқийман деб устозимни олдига борсам олдингидай ўқияолмадим қоидалар ва бази харфлар эсимдан чиқиб кетибти яна алифбодан қайтадан бошладим ва яна ташлаб қўйдим ва яна вақт ўтди такрор бошладим бошқа устоз билан эскисини кўнглидан қолиб кеттим чунки ўйинчоқ қилгандай бўб қолдим шекили хуллас яна бошидан бошлаб тажвидни бир дона дарси қолганда ташлаб юбордим вақт ўткач вақтимни фойдасиз ишларга фахшга тарғиб қиляёткан нарсаларни кўришга сарфлайдиган бўб қолдим аста секн кичкина гунохларга тушиб қолдим кейин кабиралар хам кириб келди номозларни хам қазо қиладиган бўб қолдим Ишларим хам орқага кетти мусибатлар келди тавба қиламану лекн Қуръонни ўрганишни бошлолмайман. Шу билан икки йилча ўтиб кетти қалбим қорайиб кетканини сезардим ишларим хам олдингидай яхши эмасди кўп бўлмади яна бошлайман энг камида 30-порадан бир ики сура ёдлайман куним бўш ўтмасин деб бошладим ишларим алхамдуллиллах олдинга юрди Қуръонни хам бошлайман гунохлардан хам узоқ юраман деб ният қилсам хаёлимга сен ризк баракот учун гунохлардан кечиб Қуръон ўрганмоқчисан деган васваса кела бошлади
– Ва алайкум ассалом! У васваса, эътибор бермасдан ҳаракатингизда давом этинг. Илм аввали риё учун бўлади. маълум жойга етгач фақат Аллоҳ учун бўлиб кетади. Имом Ғаззолий ака-ука ҳеч қаерда овқат тополмагач қорнимиз тўярмикин деб мадрасага ўқишга киришган. Чунки ўша ердагина текинга овқат тарқатилган. Охири бориб тенги йўқ олим бўлишган. Валлоҳу аълам!