Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жозибали гунохга бас келиш йули

00:00 / 28.08.2010 | eski savollar | 5711
Хар кандай харомга мукобил халол йулни яратиб куйган Аллох таолога хамду санолар, Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафога саловоту саломлар булсин.Сунгра.Ассалому алайкум, Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратлари!Аллох таолодан Сизга икки дунё саодатини сураган холда, бир савол билан мурожаат килмокдаман.Маълумингизким, Исломнинг хак дин эканлиги унинг хар кандай – хох шахсий, хох оилавий, хох жамият хаётига оид масалаларни хар замон ва хар маконда хал эта олишлигида хам намоён булади. Шундай экан, бугунги кунда мусулмон оилаларимизда кузатилаётган бир холат хусусида Ислом курсатмалари ва хукмлари кандай эканлигини билмокчи эдим.Исломий оила. Эр шахар марказида ишлайди. Хар куни иш юзасидан куплаб одамлар, жумладан, аёллар билан мулокотда булади. Хохлайдими-йукми, уларга кузи тушади, шахват уйгонади. Лекин сабр килади. Уйига келиб аёлига назар солади. Аёли уй ташвишлари билан уралашган. Бир уйда икки оила яшаганликлари боис, доимо хижобда.Беихтиёр кучадаги аёлларга киёслайди ва, афсуски, мойиллик тарозуси ушалар томонга ога бошлайди. Чунки улар узларига карашган, жозибали кийинишган, хушмуомала... Бу хислатлар эса уйдаги аёлда турли сабабларга кура оксайди. Эр, албатта, сабр килади. Аммо бу бир эмас, бир неча йиллар давом этади. Борган сайин эркак узида безанган аёлларга мойиллик кучаётганлигини, жуфти халолига интилиши сусайиб бораётганлигини хис этади. Аёлига хурмати баланд, оиласини кадрлайди, аммо узи истаган гузаллик, хуш муомала, назокатни уйидан топа олмайди. Жозибали харомга юришдан ёки бошка оила куришдан узини факат Аллохдан куркиш - такво кучи билангина ушлаб туради. Лекин, бу куч канчагача етаркин?Бу вазият бугунги кунда анчагина оилаларда кузатилаётгани қулоққа чалинмоқда. Шунинг учун Сиздан ушбу оилавий муаммо Ислом динида қандай муолажа этилиши ва бу вазиятдан чикишнинг йуллари хусусида таълим беришингизни сурайман.Сузим сунгида Аллох таоло хар бир ишда сизу бизнинг окибатимизни хайрли килишини тилаб коламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу тўғрида алоҳида китоб ёзиб қўйган одамдан яна нимани сўрайсиз? Ўша китобларни ўқисангиз, бошқаларга тавсия қилсангиз бўлмайдими? Ушбу саҳийфада ҳам алоҳида бўлим бор, ўшанга қараснгиз бўлмайдими? Ёки биз ҳар кимга алоҳида китоб ёзиб, алоҳида сайт қилиб беришимиз керакми? Ўқиб оиласини тузатиб олган эркак аёллардан ташаккур мактублари келганига кўп вақтлар бўлди.ЭРНИ ЭР ҚИЛАДИГАН...Оиладаги хотиннинг эрга бўладиган муносабатини, муомаласи, ўзини тутишини нималар белгилайди? Унинг зиммасида эрнинг қандай ҳақлари бор?Аввало, хотин ўзининг аёллиги билан фахр қилмоғи лозим. Аллоҳ таоло бекорга уни аёл қилиб яратмаган. Қуръони Каримнинг «Аъроф» сурасида:«У (Аллоҳ) сизларни бир жон (Одам Ато)дан ва унинг ўзидан сукунат топиши учун жуфтини яратди», дейилади. Яъни, «жуфт»-хотин сукунат, осойишталик, ором, латофат, меҳр-муҳаббат рамзидир. Буни ҳар бир аёлнинг ўзи яхши билмоғи ва тушунмоғи зарурдир.Турмушга чиққан ҳар бир келин оилавий ҳаёт Аллоҳнинг сунъати, улкан бахт эканлигини яхши тушунмоғлиги зарурдир. Бу икки шахснинг фақат жисмоний эмас, балки руҳий ҳам қўшилишлари бўлиб, бундан кузатилган мақсад ўткинчи лаззат эмас, балки башарият камолати ва ҳаётнинг бардавомлиги ҳақида қайғуришдир.Рисоладаги хотин оилада катта ўрин тутади, шунинг учун ҳам ҳалқимиз «эрни эр қиладиган ҳам хотин, қора ер қиладиган ҳам хотин», деб бежиз айтмаган. Арабларда эса «ҳар бир улкан шахснинг ортида хотин бор», деган мақол бор.Одатда янги уйланган йигитга, «энди ола хуржун бўйнингга тушди», дейишади. Аслида хуржуннинг кўзи иккита бўлади, бири эрга, иккинчиси хотинга аталган. Яъни турмуш оғирлигини эру-хотин тенг кўтармоғи лозим. Оилавий ҳаётнинг бардавомлиги икковларининг бир муқаддас мақсад учун муштарак интилишларига боғлиқдир. Чунки ҳақиқий муҳаббат бир-бирининг кўзига боқишда эмас, балки икковиларининг оила фароғати ва тотувлиги йўлида бирдай қайғуришларида намоён бўлади. Хотиннинг эрига ёрдам бериши, ҳамдард бўлиши оилавий ҳаёт жамолига-жамол қўшади.Хотин оилада чиройли амалларга одатланмоғи лозим. Қуръон ўқиш, китоблар билан танишиб туриш, ахборотлардан хабардор бўлиш, ҳақиқатни ҳимоя қилиш шу жумладандир. Чунки оқила ва маърифатли аёл ҳамиша эъзозда, эътиборда бўлади.Уйнинг содда, саранжом-саришта бўлиши ҳам асосан хотин кишига боғлиқ. Уйнинг зийнати, нақш-нигори аёлларда эмас, балки саришталигу, тотувлик ва меҳр-муҳаббатда эканлигини ҳеч қачон унутмаслик керак.Хотин киши ўз эрининг виждонига айланиб, уни гуноҳ, ёмон ишлардан қайтаргани, савоб-яхши ишларга ундаб турганлиги маъқул.Бундай хотинлар Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам:عَنْ أَبِي أُمَامَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ مَا اسْتَفَادَ الْمُؤْمِنُ بَعْدَ تَقْوَى اللَّهِ خَيْرًا لَهُ مِنْ زَوْجَةٍ صَالِحَةٍ إِنْ أَمَرَهَا أَطَاعَتْهُ وَإِنْ نَظَرَ إِلَيْهَا سَرَّتْهُ وَإِنْ أَقْسَمَ عَلَيْهَا أَبَرَّتْهُ وَإِنْ غَابَ عَنْهَا نَصَحَتْهُ فِي نَفْسِهَا وَمَالِهِ. رواه إبن ماجةАбу Умомадан ривоят қилинади:«Мўмин банда Аллоҳга бўлган иймондан сўнг эришган энг яхши нарса солиҳа хотин бўлиб, унга амр қилса итоат қилади, қараса хурсанд қилади, қасам ичса бажаради ва ғойиб бўлса ўз нафсида ва молида насиҳат қилади», деб мақтаган аёллар қаторига киради. У ўз эрига енгил пайтида ҳам, оғир пайтида ҳам яқин киши, дардкаш, маслаҳатчи бўлади. Уни сабр-чидамга даъват қилади, тушкун кунларида кўнглини чўктирмай доимо олдинга интилишга ундайди. Бу ҳақда момоларимиз ўрнак бўлади. Хадийжа онамиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нисбатан худди юқорида зикр қилинганидек хотин бўлганлар. Шунинг учун вафотларидан кейин ҳам Пайғамбар алайҳиссалом у кишини ҳурмат ва эъзоз билан эслаб, кўплаб ҳадислар айтганларки, шулардан бирини эслаб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлур:«У (Хадийжа) одамлар мендан юз ўгирганда ёрдам берди, ҳайдашганда жой берди ва куфр келтирганларида иймон келтирди». Аёл ўз эрининг яқин ёрдамчиси, ишончли кишиси бўлиб, ҳамма нарсаларни тартибга солиб туради. Унинг қилмоқчи бўлган ишларига ҳурмат билан қараб, ваъда ва учрашувларини ўз вақтида ўтказишга ёрдам бериб турса, бу ҳолат доимо эрни уйга боғлайди. Чунки у бу ерда роҳат-фароғат топади, ҳузур кўради. Лекин ҳар бир катта-кичик, арзиган-арзимаган нарсаларга ҳам аралашавериш яхши эмас. Ҳар бир инсоннинг ўз эрки ва фақат ўзига хос юмуши бўлгани каби ҳар бир эрнинг эрки ва иши борлигини унутмаслик керак.Эр билан аҳиллик оилавий ҳаётни мустаҳкамловчи улуғ бир инсоний фазилат бўлиб, Аллоҳнинг ҳузурида бу иш учун улкан савоблар бордир. Улуғ имомлардан бири Жаъфари Содиқ: «Битта солиҳа аёл ўз эрига етти кун хизмат қилса, Аллоҳ унинг қаршисидаги дўзахнинг етти эшигини ёпади ва жаннатнинг саккиз эшигини очади», деган эдилар.Рисоладаги хотин ўз эрининг яхши фазилатларини топиб, машаққатли ишларни амалга оширишга чорлайди. У билан умидворлик ва муваффақиятли ишлар ҳақида суҳбат олиб боради. Чунки хотиннинг чорлови ҳар қандай чорловдан устун туради. Эрнинг жамиятда қолдирадиган таъсири-хотиннинг унда қолдирган таъсирининг аксидир. Буни ҳеч қачон унутаслик керак.Агар хотин ўз эрига қобилиятли, шижоатли, муваффақиятга эришувчи, мўмин, садоқатли шахс, деб муомала қилса, эр худди шундай сифатларга эришади, иншааллоҳ. Шу билан бирга у эридан ўзи билмаган нарсаларни ўрганади, тажрибаларидан фойдаланади.Ҳаётдаги энг гўзал фазилат қаноатдир. Рисоладаги хотин ўзини бу фазилат билан зийнатламоғи даркор. Турли ҳою ҳавас, зеб-зийнат талаб қилиб, эрни қийин аҳволга солиш яхши эмас. Ҳозирги кунимиздаги оилавий келишмовчиликлар ёки эрлар томонидан ҳаром йўл билан мол топишга уринишлар хотинларнинг қаноатсизлигидан келиб чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Қаноат ожизлик ҳам, камчилик ҳам эмас. Қаноат олий инсоний сифат бўлиб, ўз эгасини доимо юксакларга кўтаради. Биз ҳар қанча фахрлансак арзийдиган момоларимиз қаноатда ҳаммага ўрнак бўлганлар, сабоқ берганлар.Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ўз хотинлари, Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари, Фотимаи Заҳрони ранглари оқарган, ҳолдан тойган ҳолда кўриб: «Сенга нима бўлди, эй Фотима?» деб сўрабдилар. Фотима онамиз: «Уч кундан буён уйда егулик нарса топилмайди», дебдилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Шундай экан, айтсанг бўлмасмиди?» десалар, «Тўйимиз куни отам, Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом: «Ҳой, Фотима! Агар Али бирор нарса топиб келса егин, сўрамагин, деган эдилар», деб жавоб берибдилар. Ана, сизга қаноатнинг юксак тимсоли!Баъзи пайтда эр киши имкони бўла туриб ҳам, зарур нарсани ўз вақтида таъмин қила олмайди. Шундай пайтда у кўчадан кириши билан «Яна лаллайиб қуруқ келаяпсизми?» деб бошланадиган таъналардан кўра сабр-қаноат, ширин сўз билан сабаби суруштирилса, муаммони тезроқ ҳал қилиш йўлини топиш осонроқ кечади.Табиийки, оилавий ҳаётда турли ҳолатлар содир бўлиб туради. Шу жумладан, эр-хотин ўртасида келишовчиликлар ҳам чиқиши мумкин. Бундай пайтларда аёл киши оқилона йўл тутмоғи лозим. Оқила аёллар тезда ўзини ўнглаб олиб сулҳга ўтади ва эрига бу борада эсидан чиқмайдиган дарс беради.Шошқалоқлик, тез аччиқланиш, талашиб-тортишиш, тирноқ остидан кир ахтариш ва ўзидан бошқаларга ўхшаш ҳаёт кечиришни талаб қилишга каби ишлар хотинга ҳеч қачон обрў келтирмаган, келтирмайди ҳам. Бундай ишлар оилавий ҳаётни бузишга, уни ёруғ дунёдаги жаҳаннамга айлантиришга хизмат қилади, холос. Шунинг учун ўрни келганда ғазабни ютиш, ёқмаса ҳам оилавий ҳаёт ҳурмати баъзи нарсаларга чидашга одатланиш керак бўлади.Аёл эр ҳузурида ширинсухан, хушмуомала бўлиш билан бирга тоза, чиройли кийинган, зийнатланган ҳолда бўлиш керак. Чунки бу нарса эр қалбига хурсандчилик, руҳига сокинлик киритади, қалбига қувонч бағишлайдиАфсуски, бизда бу нарсага етарли эътибор берилмайди. Кўпгина аёллар кўчага чиққанда пардоз-андозни ўрнига қўядилар-у, оилада пала-партиш, бепардоз юрадилар, ўзларига эътибор бермайдилар. Ёки кўча-кўйда ўзларини хушмуомала қилиб кўрсатадилар-у, оилада, эрининг яқинларига қўпол муомалада бўладилар. Энди эрнинг хотиндаги ҳақлари ҳақида гапиришдан аввал шуни алоҳида уқтириб ўтмоқчимизки, бу нарсаларни ўз ўрнида тушиниш учун «эр оила бошлиғи», деган қоидани яхшилаб фикрга ўрнаштириб олмоқ зарур. Оила кичик бир жамият ва унинг раҳбари эр бўлса, оиланинг саодатли бўлишининг шартларидан бири эрга итоатдир. Баъзи эркаклар буни мутлақ ҳокимлик, деб англайдилар. «Мен нимани ҳоҳласам шу бўлиши керак», деб муомала муносабатларини суистеъмол қиладилар. Аёлларга зулм даражасигача етадилар ва буни гўё шариат ҳукми, деб талқин қиладилар. Баъзи аёллар бўлса, аксинча итоат хору-зорлик, ўзини пастга уриш, мутеълик, деб тушунадилар-да, уни тан олмайдилар. Ана шундай саркашликлар натижасида орада тушунмовчилик келиб чиқади.Аслида ундай эмас. Аввало бу итоат чекланган. Чунки шариат қоидаси бўйича «Аллоҳ гуноҳ деб ҳисоблаган ишларда бандага итоат қилиб бўлмайди». Масалан ота-онами, эрми, бошлиқми, ким бўлмасин ҳаром, гуноҳ ишга буюрса, унга ҳеч ким бўйсунмайди. Қолаверса, оиладаги итоат эрни оила раҳбари, сифатидаги ҳурмати юзасидан бўладиган итоатдир. Шунинг учун бу савобли иш оилавий ҳаёт доирасида ва ақл идрок билан адо этилиши шарт. Мисол учун, хотиннинг шахсий жамғараси бўлса, унда эрнинг ҳеч қандай ҳаққи йўқ ва қандай сарф қилишга буйруқ ҳам бера олмайди. Шунинг билан бирга эр ҳам ўзининг эрлик бурчини адо этиб қўйган бўлиши, яъни, маҳрини берган бўлиши керак.Рисоладаги хотин эрининг олдида ҳам, ортидан ҳам обрўйини, молини сақлайди, шарафини муҳофаза қилади. Зоҳиран қараганда хотин бечорага бунча ҳам кўп вазифа юклатилган экан, дейиш мумкин. Лекин ҳақиқатда худди шу нарсалар эрнинг ҳам вазифаси, қолаверса, ўзаро алоқада бўлган ҳар бир ёру дўст, дугоналарнинг ҳар бирига нисбатан вазифасидир. Ўзингиз ўйлаб кўринг: Эр-хотин яхши умидда бир ёстиққа бош қўйсалару, бир-бирларининг обрўсини ҳимоя қилмасалар, бири топганини бошқаси беҳудага сарфласа ёки эрига (хотинига) ёқмаган киши билан дўст бўлиб, уни уйига таклиф қилса, буниси қандай бўлди?Маданий меросимизда «хотин киши эрининг рухсатисиз уйдан кўчага чиқмайди», деган яна бир ҳукм борки, уни эшитганда ёки ўқиганда, аввал ғалати кўринади. Лекин чуқурроқ таҳлил қилинганда унинг замиридаги ҳақиқат англанади. Албатта, бу ўша давр ибораси билан айтилган. Эҳтимол ҳозирги кунда мазкур маънони англатмоқчи бўлсак: «Аёл киши одатдан ташқари бирор жойга бормоқчи бўлса, эрини хабардор қилиб кетгани маъқул», дердик. Бу ҳам оила тартибига, одобига киради.Оиладаги сирни, ўзаро гапларни кўчага олиб чиқиш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Бундай гапларнинг эр-хотин орасида қолгани маъқул. Акс ҳолда ўртага совуқлик тушади, оила ҳаммага шарманда бўлади.Албатта, бир мартада эр-хотин муносабатидаги ҳамма нарсани баён қилиб бўлмайди. Лекин аёлларимиз, келинларимиз, минг афсуски, ҳозиргача бу масалада узуқ-юлуқ насиҳатлар, янгаларнинг тажриба ўгитлари, дугоналарнинг маслаҳатларидан бошқа тузукроқ маълумотга эга эмаслар. Баъзилар умуман ўз ҳақлари паймол бўлаётганини тушуниб етмай юрган бўлсалар, баъзилар ўз бурч вазифаларини адо этмай юрибдилар. Ўйлаймизки, барча маданиятли халқлар қатори бизда ҳам оилавий масалалар илмий-инсоний, юқори ахлоқ-одоб даражасида ёритилади, халқимиз улардан баҳраманд бўлиб, амал қиладиган бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat