Ассалому алайкум! Устозлар телеграм саволлар каналидаги 8958-савол ҳақида сўрамоқчи эдим, бу саволга жавобан асло аралашманг дея жавоб берилган экан. Лекин бу ҳолатда шу ука поччасини яхшилаб тазирини бериб қўйиши керак эмасмикан чунки базиларга жиддий тегилса қўрқувдан бўлса ҳам ўзини тияди? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида "Агар бир мункар ишни кўрсангиз, қўлингиз билан қайтаринг, ундай бўлмаса тилингиз билан, у ҳам бўлмаса иймоннинг заифлигига далолат қиладиган қалбингиз билан қайтаринг", албатта бу ҳадисда қайтаринг дейилган лекин инсонга ҳужумга ўтилса ўзини ҳимоя қилиш ва қарши зарба бериш ҳаққи ҳам борку, ҳарҳолда опа-сингил ака-ука учун қадри қандайлигини айтмасак ҳам бўлади, уларни кўз олдида калтак ейишига қандай жим қараб туриш мумкин, илтимос шу жавобни батафсилроқ ёритиб беришингизни сўрардим, мен билмаган ҳикмат бордур балки жавобда.
– Ва алайкум ассалом! Энг ачинарлиси биз ўзимиз гувоҳи бўлган бир неча воқеъада ака-укалар аралашишди, қиз қайтиб яшамайман деган ҳолатга келди. 4-5 ой ўтгач сингил қочиб эрнинг уйига бориб олди. Ўлдирсангиз ҳам сиз билан яшайман деб туриб олди. Ака-ука ел чиқарган сигирдек қолишаверди. Биз ҳақимизда ҳам “улар таҳминан гапиришади” деб ўйламанг. Валлоҳу аълам!