Ассалому алайкум! Мен сурхондарёликман, ҳозирги кунда куёв келин учун маҳрга тилла узук ёки тилла сирға беришяпти ва бу албатта кам. Кўпчилик келин учун берилаётган 2-3 сидра кейим кечак ва 2-3талаб оёқ кийим берамиз келиннинг сепига қўшиб шу нарсалар маҳрга ўтади дейишади. Шу тўғрими? Шу нарсалар 1та 2-2.5грамм тилла билан бирга маҳр ҳисобига ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Уларни маҳр деб берилса маҳрга ўтади. Валлоҳу аълам!