Ҳазрат.Ҳамиджон Ҳомидийнинг "Тасаввуф алломалари" китобининг 131-бетида Азизиддин Насафийнинг қуйидаги гапи бор экан: "Оламда донолар кўп, аммо комил (комил инсон) оламнинг қалбида бўлади, бирдан ортиқ бўлмайди. Бошқаларнинг ҳар бири ҳар хил мартабада бўлади ва у эса оламнинг ягонаси. У оламдан ўтса, бошқа бири унинг даражасига етади ва унинг ўрнига ўтиради. Зеро олам қалбсиз бўлмайди."Савол: 1) Олам қалби кимлигини билишимиз мумкинми? 2) Қутб ким? Қутбларнинг кимлигини билишимиз мумкинми? Ҳазрат, агар саволим такрорланган бўлса ёки номақбул бўлса, маъзур тутасиз, урушманг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу каби гаплар аввал бўлган. Ҳозир олимлар бу ҳақда баҳс юритмайдилар.