Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жин текканми?

09:18 / 29.05.2013 | user8787 | 4026

Бир танишимнинг саволини Сизга йўлламоқдаман. Савол – узунроқ, вақтингизни олишни хоҳламасдим, аммо тўлиқ ёзмасам, жавоби ҳам мени қониқтирмай қолиши, вазият ҳам сизга тушунарсиз бўлиб қолиши мумкин. Савол мазмуни танишимнинг жияни ҳақида:

“Жияним отаси вафотидан кейин анча сиқилиб қолди. У ўша пайтда жуда ёш эди. Кейин ундаги бир нуқтага тиқилиб қолиш, тез-тез касалга чалинаверишдан кейин, докторлар, табиий дорилар билан даволай оладиган табиблар ёрдам бера олмагач, жияним ҳушидан кетадиган одатлар чиқаргач, дам соладиган таниш кишига олиб бордик. У киши буни “орқаси бор, ўша орқани олиши керак” деган гапни айтибди. Хоразмдаги бу иборанинг маъноси гўёки аждодларда ўтган бирор диний ва шунга ўхшаш илмли кишининг илми (табиблик, ўлик ювувчилик ва ҳоказо)ни давом қилдириш дегани, агар уни (илмни) эгаллаб, қабул қилиб олмаса, ўша муаммолар давом қилиши ҳақида айтишади ва мустаҳкам туриб шу гапга ишонишади. Шу вақтгача мен ҳам ишониб келганман, лекин дин бўйича китобларни ўқиб, сизнинг савол-жавоблар ва аудиоёзувларингизни тинглаб, бунақа таълимотлар ҳақида бирор гап учратганим йўқ. Хуллас, энди жияним ҳақидаги фактларга ўтсак: -жиянимга қисқа вақт ичида ўша домла араб ёзуви, намозни ўргатди; -энг ҳайратланарлиси: у жинлар ва фаришталарни кўра олишини айтяпти, уларни ҳатто ўша домла шу кичкина жиянимчалик кўра олмасмиш (бу гапни домлани ўзи эътироф қилган). Жияним фаришталарни хислатларини Исломда айтилгандек қилиб тушунтиряпти; -жиянимга 7 та “маккир” деб аталадиган мавжудот ажратилганмиш, сўрасам фаришта ҳаммас, жин ҳаммас деди – ҳайронман, улар уни ҳимоя қилармиш жинлардан; -жияним оят, ҳадисларни ўқимаган, диний таълимотларни ҳали яхши билмайди. Шунга қарамай қуйидаги ҳадисларга мос воқеалар бўлиб ўтди: 1. Уйимизда шайтон ва фаришталар борми деган саволимга шайтон бор, лекин уйда расм борлиги учун фаришталар унча йўқ деган жавобни қилди. Ваҳоланки, жиянимга биз ҳадис, бунақа таълимларни ўргатмаган эдик. Ўша устози ҳам қисқа вақтда буларни ўргатган деб ўйламайман. Валлоҳу аълам. 2. У бир бой кишининг уйига борганида бўлган бир воқеа: уйга кираверишда қараса, эшик олдида шайтонлар тўла эмиш. Ичкарида дастурхон тўла ноз-неъмат, уйдагилар кириб-чиқиб овқатланавераркан, “бисмиллаҳ”ни умуман айтишмас экан. Ичкарида ҳам шайтонлар кўп экан. Шунда овқат вақтида бисмиллаҳсиз овқат еяётган битта уй аъзоси битта хурмога қўлини чўзибди ва ея бошлаган экан, шайтонлардан биттаси уни ёнига келиб хурмосини қўлидан олиб ея бошлаган экан, хурмо иккита бўлиб қолибди. Бунақа ориқ ва семиз шайтоннинг учрашиб қолганлиги ҳақидаги ривоятни бир киши, аслида бу ҳадис деганди. Буни эса кичкина бир жияним тасдиқлаётгани мени ажаблантирди. Мен унинг “қобилияти”га (агар буни қобилият дейиш мумкин бўлса) унча ишонмай турган эдим. Жияним кунига 41 марта Фотиҳа сурасини ўқиб аждодларидан бир кишидан (кимдир бобо деган кишидан), диний саволларига ва умуман домланинг жин ҳайдаш бўйича ишларига маслаҳат сўрайди (яъни ўшанча марта ўқигандагина кўринади). Яъни ўша киши – бир ўтган одам экан. Мен ўйланиб қолдим: ўлиб кетган одам, қанақасига ёрдам бериши мумкин? Ё бу Исломда бор гапми? Ёки шайтон ўша кишини қиёфасида туриб, нотўғри ишларга бошлаётганмасмикан? Унинг домласи ҳам адашганларданмасмикан? Жиянимни ҳозир у домладан ажратиб олганмиз ва фақат ибодат билан шуғулланишини тайинлаганмиз. Саволим шундан иборатки, жиянимни йўли тўғрими, маккир деган мавжудот ҳақида Исломда бирор гап борми? Бирданига иккита савол берганим учун узр чунки, бу саволни яна бир марта бериш учун юқоридаги матнни такрорлаб ўтириш керак бўларди. . . Яна вақтингизни олганим учун узр сўрайман. ”

Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гаплар хаёлдаги нарсалар. Сиз айтган жиянни жин чалган бўлиши мумкин. Уни даволатиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat