Ассалому алайкум! Қора кунларга деб қанчадир пул олиб қўйишлик жоизми? Бундай нийят қилишлик динимизда борми?
– Ва алайкум ассалом! Закотини мунтазам адо қилиб борилса, пул жамғаришда кароҳият йўқ. Аммо уни айнан “қора кунларга” деб, бордию мусибат келиб қолса камбағал бўлиб қолишдан қўрқиб жамғариш мақталган иш эмас. Ҳақиқий “қора кун” бу қиёмат кунидир. Ана ўша кунга “мол жамғариш” керак. Қиёмат куни учун мол жамғариш эса садақаи жория қолдириш, хайр-эҳсон қилиш билан бўлади. Валлоҳу аълам!