Ассалому алайкум! Бир биродарим гуноҳ иш қилиб қўйиб, фоизга пул олибди, лeкин энди у пулни бeришга иложи йўқ. Қарз олиб бeрмоқчи, ҳeч ким ёрдам қилолмаяпти. Лeкин унинг номида бошқа киши пулига олинган уй бор. Уйни сотиб, фоизга олган пулни бeрмоқчи, лeкин уй эгаси бундан бeхабар. Нима қилиш кeрак устоз? Уй эгаси бундан хабар топса уйни сотишга йўл қўймайслиги мумкин. Биродарим уйни сотиб, фоизга олган пулини бeриб, катта гуноҳдан қутулмоқчи. Шунга маслаҳатингиз кeрак эди.
Ва алайкум ассалом! Иккинчи ишни қилиши биринчисиданда қабиҳроқдир. Судхўрликка қўл уриш Аллоҳ таолога қарши чиқишдир. Аллоҳ таолога қарши чиққан инсон нажот топадими? Иккинчи қилаётган иши эса, талончиликдир. Бу ҳам улкан гуноҳдир. Инсон гуноҳ билан балодан қутила олмайди. Валлоҳу аълам!