Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бўйинга масҳ тортиш бидъатми?

00:00 / 07.09.2010 | eski savollar | 1012

Ассаламу алайкум ва раҳматиллоҳи ва барокотуҳ! Аллоҳ сиздан рози бўлсин Шайх ҳазратлари. Таҳорат одоблари ҳақида сўрамоқчи эдим. Битта дўстимнинг айтишича таҳорат қилинганда бўйинга масҳ тортиш бидъат эмиш, шу ростми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ТАҲОРАТДА БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШ

Танишларимиздан биридан оддий мусулмонларимизнинг динимизни ўрганишлари қандоқ бораётгани ҳақида сўрадим. У киши бу саволимга: - Ҳамма иш яхши кетаётган эди-ю, ихтилофлар чиқиб оддий мусулмонлар нима қилишларини билмай ҳайрон бўлиб қолдилар, деди.
- Оддий мусулмонларни ҳайрон қилиб қўйган масалалардан, охиргиси қайси масала экан? дедим мен, муаммони тузукроқ билиш учун.
- Мисол учун, ҳозиргача ҳамма таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб, деб келган, омма ўқийдиган китобларда ҳам шундоқ ёзилган. Лекин янги чиққанлар бу - бидъат, дейишмоқда. Одамлар нима қилишларини билмай ҳайрон. Сўрашга бирор одам топиш ҳам қийин, деди танишим.
- Ўшандоқ нарсаларда дарҳол далил-ҳужжат сўраш керак. Бўйинга масҳ тортиш нима учун бидъат бўлади, деб сўрмадингизми? дедим мен.
- Бўйинга масҳ тортиш оятда ҳам, ҳадисда ҳам йўқ эмиш, уларда бўлмаган нарсани қилса, бидъат бўлар эмиш…
Сиртдан қараганда арзимаган бўлиб кўринган бу масала кўпчилик оддий мусулмонларни хижолат қилгани бежиз эмас. Чунки таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъатдир, деган тоифанинг сўзи бу билан тугамайди. Улар, таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир. Ҳар бир залолат дўзахдадир, дейишдан ҳам тап тортмасликлари мумкин. Агар шундоқ гап чиқадиган бўлса, таҳоратда бўйнига масҳ тортиб юрган бечораларнинг, уларнинг ота-боболарининг охиратдаги ҳоли нима бўлади?
Агар гап бидъат ҳақида юқорида зикр қилинган маънони ўз ичига олган ҳадиси шариф жавҳарига мос бўлган-да, унга қўшилиш ҳаммамизнинг бурчимиз бўлар эди. Аммо ҳозирги гапга мутлақо қўшила олмаймиз. Чунки ҳозирги гап мусулмонлар жумҳури ҳақ деб тан олган тўрт фиқҳий мазҳабдан энг каттаси, Ҳанафий мазҳаби мужтаҳид уламолари қарийиб ўн уч асрдан буён мустаҳаб, деб келаётган амални бидъат деб эълон қилиш ҳақида кетмоқда.
Муҳтарам ўқувчи! Келинг, биргаликда Ҳанафий уламолардан, нима учун таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб дегансиз, деб сўраб кўрайлик. Ахир улар ўн уч аср давомида мусулмонларни бидъат ишга ундаб келмагандирлар!?
Бундай саволимизга жавоб қуйидагича бўлади:
Одамларни бидъатга, шариатимизда йўқ нарсага чақиришдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин. Биз ҳеч қачон, ҳеч кимни бидъатга чақирганимиз йўқ. Биз шарҳий масдарга суянмай туриб, ҳаргиз бирор ҳукм ҳақида оғиз очмаймиз. Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳаблигига қуйидаги далилларимиз бор:
Биринчи далил:
Имом Аҳмад Ибн Ҳанбал Лайсдан, у Толҳа Ибн Мусоррифдан, у отасидан, у бобосидан келтирган ривоятда:
Яъни: «Албатта, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйинларининг орт томонидан олд томонига қараб масҳ тортганларини кўрган», дейилган.
Иккинчи далил:Абулҳасан Ибн Форис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ва саҳиҳ, деб таъкидланган ҳадисда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам:
Яъни: «Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади», деганлар.
Учинчи далил:
Имом ал-Баззор Воил Ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда жумладан:
Яъни: «...Сўнгра бошларига уч марта, қулоқларининг сирт тарафига уч марта ва бўйинларининг сирт тарафига масҳ тортдилар», дейилган.
Худди шу маънода бошқа ривоятлар ҳам бўлиб, ҳаммалари бир-бирларини қувватлаб келади. Яна нима керак? Ўзи ёки ўзига ёққан тараф билмаган ҳадисни топиб амал қилганлар бидъатда айбланаверадими? Бошқалар ҳадисни топмаган бўлсалар, ҳанафийларда нима айб?

Топ рейтинг www.uz Openstat