Ассалому алайкум! Сигарeт чекиш ҳаромми? Бир дўстимни айтишича ароқ ҳаром, сигарeт ҳаром эмас экан. Ароқни ҳаромлигининг сабаби хушни йўқотб қўйганлиги, сигарeт хушни йўқотмаганлиги учун чекса бўлар эмиш.
Агар сигарeт ҳаром бўлса чекаётган одамнинг олдида турган одамга ҳаромга шeрик бўлиш гуноҳи ёзилмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Шариатда ҳаромнинг даражалари бўлиб, баъзилари оят ва мутавотир, машҳур ҳадислар билан собит бўлган. Уларни инкор қилиш куфргача етиб боради. Қуръони каримда зикри келган ҳамрни инкор қилиш каби. Баъзилари бу даражада бўлмаган далиллар билан собит бўлган. У сигарет каби муфаттир (баданни бўшаштирувчи) омиллардир. Уни инкор қилувчилар кофир бўлмасаларда гуноҳкор бўлишлари аниқ. Уларни қанчалик даражада зарарли эканлигини чекувчилар ҳам инкор қилмайдилар. Гуноҳга рози бўлиб туриш, айни гуноҳдир. Валлоҳу аълам!