Ассалому алайкум! Ҳозирда YouTube тармоғида ҳар битта видеони кўришдан аввал реклама қўйилаяпти. Баъзида шундай ноқулай холатлар бўлаяптики маруза эшитаман деб кирсам рекламасида номахрамларни кўрсатишаяпти. Аянчлиси хирсни қўзғатиши ҳам мумкин бу рекламалар. Шу каби ноқулай вазиятлрдан сақланиш мақсадида YouTubeни рекламаси йўқ қилиб кўрса бўлар экан. Бунинг учун алохида иловалар тортилар экан. Шу тарзда YouTube даги видеоларни рекламасиз кўрсак бўладими? Муаллифлик ҳуқуқи бузулган бўлмайдими деган савол туғилаяпти?
– Ва алайкум ассалом! Ношаръий нарсаларни кўрсатмайдиган ҳолда кўринг. Валлоҳу аълам!