Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илохим илмингизни бундан хам зиёда қилсин. Мен нажас бор жойларда Аллоҳни номини зикр қилиб бўлмаслигини яхши билар эдим. Лекин бугун Жума номози ўқиш учун кетаётиб йўлда Аллоҳга хамд айтишни бошлаб тугатиш арафасида мендан 7-8 метр нарида 2-3 арава тўкилган мол гўнгини (ахлатини) кўриб қолиб иккиланиб қолиб аранг якунладим. Бундай холатларда қандай йўл тутиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Нажас бор жойдан мурод ҳожатхона ёки алоҳида ахлат тўкиладиган жойлар ирода қилинган. Ёш болалар бавл қилган гиламлар бор уйда зикр қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!