Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли Шайх ҳазратлари Ижозат берсангиз сизга о'зимни қизиқтирган бир саволни берсам. Биз ислом билим юртида о'қиб юрган вақтларда Аллоҳ улардан рози бо'лсин Устозларимиз Аҳли сунна вал жамоани то'ртта фиқҳий мазҳаби То'г'рилигига иймон келтирамиз деб о'ргатишганди. Аллоҳ насиб қилиб Ислом оламонинг мутабар китобларидаб бо'лган ҲИДОЙА асарини о'қишга муяссар бо'ляпман. Мани о'йлантирган нарса шуки бу асарда бошқа мазҳасбдагиларни фикри жуда танқид қилинган. Шуни тушунтириб берсангиз илтимос.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўша вақтларда шароит шундай қилишни талаб қилган. Яъни, бошқа мазҳаблардан кўра ўз мазҳабини кўпроқ мақташ одати кучайган. Бу оддий ҳолат. Аммо умумий тарзда тўрт мазҳаб ҳақ экани, улар бир-бирларини эҳтиром қилишлари домий равишда уқтириб келинади.