Ассалому алайкум! Хозирда ёшларга 1 миллион дастури лойихаси бўйича 0 фоизда кредит бериляпти. Албатта бу кредит дастурларни ўрганмоқчи бўлган ёшлар учун. Лекин кўплар компютер дўконлари билан келишган холда шартнома тузиб кредит пулини дўконда ўтказиб, 8-10% миқдор олиб қолиш йўли билан нақд пул қилиб олишяпти. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!