Ваалайкум ассалом! 1). Таровеҳ намозини ўқиш улар учун ҳам суннати муаккада. Ўқимаганлари учун гуноҳкор бўладилар. Фуқаҳолар суннати муаккадани тарк қилган киши тарк қилишда бардавом бўлса оқибатда ҳаромга қўл урган бўладилар. Бундай кишилар қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан маҳрум бўладилар – деганлар.
2). Намозда икки ҳаққ бор. Бири Аллоҳ таолонинг ҳаққи иккинчиси банданинг ҳаққи. Аллоҳ таоло Ўз фазли ила жамоат билан ўқийдиган бандаларнинг ҳаққини Ўз ҳаққидан усутн қўйиб, уларга қулай бўлган вақтларда ўқишни мустаҳаб қилган. Масалан бамдодга жамоат улгуриб қолиши учун ёриштириб ўқиш. Ёлғиз ўқийдиган кишилар ҳамда аёллар вақти кириўи билан ўқиб олишлари афзал ҳисобланади. Бу борада эркакларни кутиб ўтириш яхши эмас. Валлоҳу аълам!